Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми бўлиб ўтади

Беҳзод Ҳожиматов · 03.11.2016 · 14:07 · 401 views
Тошкентда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми бўлиб ўтади
Тошкентда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 7-ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтади.

Польша ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга 2016-йилнинг 7-9-ноябрь кунлари ташриф буюради. Мазкур ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Польша Савдо-сановт палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташрифдан асосий мақсад икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳамда Тошкент ва Самарқандда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ва кооперацион биржасини ташкиллаштиришдир.