Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ТИВда Ўзбекистоннинг Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасидаги ташаббуслари муҳокама қилинди

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 11:20 · 29 views
ТИВда Ўзбекистоннинг Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасидаги ташаббуслари муҳокама қилинди

ТИВда Ўзбекистоннинг Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасидаги ташаббуслари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 9 июль куни Ташқи ишлар вазирлигида Давлат раҳбари томонидан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида илгари сурилган ташаббуслар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Гибрид форматда ўтган ушбу тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбеккосмос»агентлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда Туркий университетлар иттифоқига (ТУРКУНИБ) аъзо олий таълим муассасаларидан 30 нафарга яқин вакиллар иштирок этди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизнинг ТУРКУНИБдаги раислиги доирасида амалга оширилган ишлар, Орхун академик алмашинув дастурининг жорий ҳолати, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университетида туркий давлатлар ёшлари учун таълим грантларини жорий этиш, шунингдек, Туркий давлатлар халқаро университети негизида қўшма тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ташкилот доирасида жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари, жумладан, “Туркий илм-фан ва инновациялар кунлари” ҳамда “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди – Туркий дунё маънавий ҳаётида” мавзусидаги халқаро илмий конференцияга тайёргарлик ишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.