Сирдарёда ақлли электроника кластери яратилади

Сирдарёда ақлли электроника кластери яратилади

Сирдарёда ақлли электроника кластери яратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов дисплей технологиялари, LCD ва OLED панеллари, смарт техника ҳамда IoT қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи бўлган Хитойнинг HKC Corporation раҳбарияти билан онлайн музокара ўтказди.

Музокарада электротехника соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди. Инвестор томонидан режалар аниқ экани билдирилиб, яқин бир ҳафта ичида ишчи гуруҳ Сирдарёга келиб, бирламчи ўрганиш ишларини олиб боришга киришиши маълум қилинди.

Президент топшириғи доирасида 2026–2030 йилларда Сирдарёда компания томонидан 6 та йирик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу орқали 14 мингта доимий иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Энг муҳими бу алоҳида корхона эмас. Сирдарёда ярим ўтказгичли дисплейлар, смарт электроника ва маиший техника ишлаб чиқаришни қамраб олган тўлиқ саноат кластери шаклланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг