Россиядаги ўзбекистонликларга Ватанга қайтишда ёрдам берилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россияда бўлиб, оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб ҳолатлар сабабли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.
Ваколатхона ва агентликнинг ҳудудий вакиллари сутка давомида узлуксиз ишлайди. Ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилади ва зарур ҳолларда фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилади.
Агентлик маълум қилишича, белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтиш билан боғлиқ транспорт харажатлари қоплаб берилиши мумкин.
Сиз 24 соатлик қўнғироқлар марказига +7 (499) 230-00-32 ва +7 (499) 230-00-76 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, 24 соатлик ишонч телефони +7 (925) 045-47-44 рақамлари орқали ҳам мавжуд.
Агентликнинг Санкт-Петербург, Екатеринбург, Самара, Новосибирск, Краснодар ва Владивосток шаҳарларида ҳудудий вакиллари фаолият юритади.
Санкт-Петербургда +7 (951) 680-95-97 ва +7 (965) 772-70-79, Екатеринбургда +7 (936) 251-76-21 ва +7 (922) 186-35-66, Самарада эса +7 (925) 750-87-57 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Новосибирскда +7 (925) 743-89-03 ва +7 (932) 327-00-04, Краснодарда +7 (918) 173-00-09, Владивостокда эса +7 (964) 431-16-16 рақамлари ишлайди.
Агентлик Россияда Ватанга қайтиш жараёнида молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг яқинларини ёрдам сўраб мурожаат қилишни кечиктирмасликка чақирди.