Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ерали Туғжановни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда давлат раҳбари томонидан тегишли фармон имзоланди.
Янги тайинловга қадар Ерали Туғжанов 2024 йил май ойидан буён Қозоғистон Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
У Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари лавозимида 2022 йил октябрь ойидан бери элчихонага раҳбарлик қилиб келган Бейбут Атамқулов ўрнини эгаллади.