Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Болшая Полянкадаги воқеада ходимлари иштирокини рад этди

Дилафруз Ниязова · 03.09.2025 · 19:55 · 381 views
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Болшая Полянкадаги воқеада ходимлари иштирокини рад этди
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Болшая Полянкадаги воқеада ходимлари иштирокини рад этди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги бир фуқаронинг калтакланиши билан боғлиқ ҳолатга ўз ходимларининг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Дипломатик ваколатхона хабарига кўра, 2025 йил 31 август куни Болшая Полянка кўчаси, 28-уй манзилида содир бўлган воқеа ҳақида айрим телеграм-каналларда тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Эълон қилинган фотосуратлардаги автомашина ва шахслар Ўзбекистон элчихонасига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Машинадаги дипломатик рақам бошқа давлатнинг ваколатхонасига тегишли экани қайд этилди.

Элчихона таъкидлашича, Ўзбекистон дипломатик миссиясига бўлган масъулиятни асоссиз равишда юклашга қаратилган уринишлар мутлақо қабул қилиб бўлмайди.

Дипломатик ваколатхона жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чорлади.