Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов 2026 йил 19 ноябрь куни Россия элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашди.