Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 22,9%га ошди

UzDaily таҳририяти · 13.07.2026 · 18:15 · 19 views
Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 22,9%га ошди

Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 22,9%га ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил июнь ойида Ўзбекистоннинг йирик қуёш ва шамол электр станциялари 1 миллиард 293,7 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 фоизга кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Соҳа маълумотларига кўра, қуёш электр станциялари 1 миллиард 48 миллион кВт·соат, шамол электр станциялари эса 245,7 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарган.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши 344 миллион куб метр табиий газни тежаш ҳамда атмосферага 743 минг тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш имконини берди.

Таққослаш учун, 2025 йил июнь ойида қуёш ва шамол электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажми 1 миллиард 52 миллион кВт·соатни ташкил этган.

Таъкидланишича, июнь ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми тахминан 6,5 миллион хонадоннинг бир ойлик ёки 541 минг хонадоннинг бир йиллик электр энергияси истеъмолига тенг.