Ўзбекистонда Saint-Gobain қурилиш материаллари заводи очилди

Ўзбекистонда Saint-Gobain қурилиш материаллари заводи очилди

Ўзбекистонда Saint-Gobain қурилиш материаллари заводи очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида қурилиш материаллари ва инновацион ечимлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири - Франциянинг «Saint-Gobain» компанияси томонидан барпо этилган қуруқ қурилиш аралашмалари заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев иштирок этди.

Тарихи узоқ 1665 йилга бориб тақалувчи «Saint-Gobain» компанияси қирол Людовик XIV фармони билан дастлаб ойна ишлаб чиқарувчи мануфактура сифатида ташкил этилган бўлиб, уч ярим асрдан зиёд вақт мобайнида жаҳон қурилиш саноатида пешқадамлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунга келиб, мазкур компания дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида ўз фаолиятини юритаётган юқори технологияли маҳсулотлар етказиб берувчи глобал ишлаб чиқарувчига айланган.

Ушбу инвестиция лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилиши мамлакатимиз саноат салоҳиятини юксалтириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шу билан бирга, бу воқеа Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва саноатлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларга халқаро инвесторлар томонидан юксак ишонч билдирилаётганидан далолат беради.

Янги заводнинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда республикамизда барқарор саноат ривожланишига муносиб ҳисса қўшади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг