Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хорватия ўртасида парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

UzDaily · 29.10.2025 · 16:14 · 219 views
Ўзбекистон ва Хорватия ўртасида парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон ва Хорватия ўртасида парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 28 октябрь куни “Ўзбекистон-Хорватия” ва “Хорватия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви ўтказилди.

Учрашув чоғида мамлакатимизнинг Хорватия билан парламентлараро, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим соҳаларидан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, шунингдек, қўшма савдо-иқтисодий, инвестициявий ва IT-лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар. Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хорватия парламенти вакиллари юқори технологиялар ва инновациялар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик каби йўналишларда шерикликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

UzDaily · 👁 219 views · 29.10.2025 · 16:14