Ўзбекистон ва Хитой саноат ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой саноат ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Сюн Цзицзюн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида элчихона дипломатлари Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли инфратузилма ва сунъий интеллектни ривожлантириш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳақида маълумот берилди.
Томонлар саноат, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни, таълим ва кадрлар малакасини ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди.
Учрашув якунида иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.