Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой логистика ва пиллачиликни муҳокама қилишди

UzDaily · 29.04.2026 · 20:05 · 230 views
Ўзбекистон ва Хитой логистика ва пиллачиликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой логистика ва пиллачиликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 28 апрель куни Нанкин шаҳрида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳамда "SOHO Holding Group" корпорацияси ва Сзянсу провинциясининг логистика, савдо ва пиллачилик соҳаларидаги 10 та йирик компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар замонавий логистика хабини ташкил этиш истиқболларини, шунингдек, амалдаги пиллачилик кластерларини кенгайтириш ҳамда Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида янгиларини барпо этиш имкониятларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, уй-жой қурилиши соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, "Янги Тошкент" ҳудудида замонавий турар жой мажмуаларини бунёд этишга доир режалар кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида белгиланган мақсад ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича келгусидаги биргаликдаги қадамлар келишиб олинди.

UzDaily · 👁 230 views · 29.04.2026 · 20:05