Ўзбекистон ва Хитой 550 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини ишга туширишди

Ўзбекистон ва Хитой 550 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини ишга туширишди

Ўзбекистон ва Хитой 550 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини ишга туширишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Хитой 550 миллион доллардан ортиқ қийматдаги йирик қишлоқ хўжалиги ва инвестиция лойиҳаларини ишга туширишга келишиб олдилар. Келишувларга Ўзбекистон-Хитой (Гонконг) иқтисодий форумида қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилигидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси делегацияси иштирокида эришилди.

Форум доирасида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган қатор муҳим келишувлар имзоланди.

Жумладан, Хитойнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон–Хитой қишлоқ хўжалиги” махсус саноат зонасини ташкил этиш, Жиззах вилоятида картошка етиштириш ва қайта ишлашнинг тўлиқ циклли тизимини йўлга қўйиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги техникалари импорти, уларга сервис хизматлари кўрсатиш ва ихтисослашган заводлар ташкил этиш бўйича ҳам келишувларга эришилди.

Қашқадарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида юқори ҳосилдор пахта етиштириш ҳамда қайта ишлаш қувватларини барпо этиш, Сурхондарёда сув тежовчи технологиялар ва плёнкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, лалми ва яйлов ерларидан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш каби йўналишлар ҳам мазкур келишувларда ўз аксини топди.

Имзоланган меморандумларнинг умумий қиймати 550 миллион доллардан зиёд бўлиб, уларнинг амалга оширилиши замонавий технологиялар жорий этилиши, экспорт салоҳияти ошиши ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг