Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон доиралари музокаралар ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.11.2016 · 14:06 · 398 views
Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон доиралари музокаралар ўтказишди
Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон доиралари музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 2-ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон доираларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда қатнашиш учун Словакия делегацияси Тошкентга учиб келди. Словакия Республикаси ишбилармон доираларининг нуфузли делегациясига Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризек раҳбарлик қилди.

Давра суҳбати доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қатнашчилар, шунингдек, Ўзбекистонда муваффақият билан фаолият кўрсатаётган Словакия компанияларининг фаолияти билан танишдилар.