Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Миллий саримсоқ етиштирувчилар уюшмаси меморандум имзолади

UzDaily · 21.04.2026 · 12:40 · 161 views
Ўзбекистон ва Миллий саримсоқ етиштирувчилар уюшмаси меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Миллий саримсоқ етиштирувчилар уюшмаси меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Миллий саримсоқ етиштирувчилар уюшмаси масъуллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳада замонавий ёндашувларни жорий этиш ва саримсоқчиликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, мамлакатимизда юқори ҳосилдор ва экспортбоп саримсоқ навларини етиштириш, Россия селекциясига мансуб навларни маҳаллий шароитда кўпайтириш, илғор агротехнологияларни татбиқ этиш ҳамда фермерлар ўртасида тажриба алмашинувини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, саримсоқни чуқур саноат қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш, экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш, агро-контрактация тизимини йўлга қўйиш ҳамда хомашё базасини шакллантириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Фермерлар учун семинарлар, “дала кунлари” ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш орқали билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Меморандум имзоланди.