Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар, шунингдек, долзарб минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.