Ўзбекистон қизлари Осиё U20 чемпионатида беш медал олди
Ўзбекистон қизлари Осиё U20 чемпионатида беш медал олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиландда давом этаётган 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги спорт кураши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бешта медални қўлга киритди.
Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар битта олтин, битта кумуш ва учта бронза медалга сазовор бўлди.
65 килограммгача бўлган вазн тоифасида Мухайё Нарзиллоева Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди.
50 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шоҳиста Шоназарова кумуш медал соҳибаси бўлди.
Феруза Қайратдинова 62 килограммгача, Мухайё Раҳимжонова 68 килограммгача ва Севинчой Полвонова 76 килограммгача бўлган вазн тоифаларида бронза медалларни қўлга киритди.
Спорт кураши бўйича U20 Осиё чемпионати Таиландда давом этмоқда.