Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Нанкинда инвестиция салоҳиятини намойиш этмоқда

UzDaily · 01.05.2026 · 11:45 · 143 views
Ўзбекистон Нанкинда инвестиция салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Нанкинда инвестиция салоҳиятини намойиш этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 апрель куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида ХХРнинг етакчи компаниялари иштирокида кенг кўламли роуд-шоу ва бизнес-учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилик қилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хитой Эксимбанки билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Хитойнинг энг йирик 500 та компанияси рўйхатига кирувчи 70 дан ортиқ етакчи корпорациялар раҳбарлари ва экспертлари қатнашди.

Тақдимот давомида меҳмонларга Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари, саноат салоҳияти ва ривожланишнинг устувор йўналишлари намойиш этилди. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг сармоявий жозибадорлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Янги ва истиқболли ташаббуслар билан бир қаторда, хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган жорий лойиҳаларнинг муваффақиятли тажрибаси ҳақида сўзлаб бердилар. Ушбу учрашув икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг асосий тармоқларига капитал жалб қилиш учун янги имкониятлар яратди.

UzDaily · 👁 143 views · 01.05.2026 · 11:45