Ўзбекистон ер ости сувларини бошқариш тажрибасини Тожикистон билан ўртоқлашди
Ўзбекистон ер ости сувларини бошқариш тажрибасини Тожикистон билан ўртоқлашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13–15 июль кунлари Тожикистон Республикасининг сув ресурслари соҳасидаги мутахассислари Ўзбекистонда ер ости сувларини самарали бошқариш ва муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Делегация Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбекгидрогеология» ДМ, “ГИДРОИНГEО Институти” ДМ, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ, Геология фанлари университети ҳамда Давлат геологик мониторинг хизмати Тошкент станциясига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, гидрогеологик мониторинг, лаборатория тадқиқотлари, рухсат бериш тизими, ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда трансчегаравий ер ости сувлари бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир якунида Ҳелветас лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда трансчегаравий ер ости сувлари бўйича тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Англашув меморандумини имзолаш режалаштирилгани қайд этилди.