Ўзбекистон Бокуда бўлиб ўтган конференсияда фарматсевтика соҳасидаги ислоҳотларни тақдим этди

Ўзбекистон Бокуда бўлиб ўтган конференсияда фарматсевтика соҳасидаги ислоҳотларни тақдим этди

Ўзбекистон Бокуда бўлиб ўтган конференсияда фарматсевтика соҳасидаги ислоҳотларни тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5 май куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида “Озарбайжон фармацевтика саноати: кеча, бугун ва келажакда” мавзусида II халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли анжуманда Туркия, Венгрия ва Қозоғистон каби давлатлардан фармацевтика соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Конференция доирасида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакили ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган муҳим натижалар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан батафсил тақдимот қилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўртасида фармацевтика соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва янги инвестицион имкониятларни муҳокама қилиш бўйича фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг