«Ўзтўқимачиликсаноат» Yihua Printing билан технологияни муҳокама қилди
«Ўзтўқимачиликсаноат» Yihua Printing билан технологияни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида «Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциацияси делегацияси "Yihua Printing & Dyeing" раҳбарияти билан музокаралар олиб борди ва тўқимачилик бўяш ва чоп этишга ихтисослашган замонавий корхонани кўздан кечирди.
Корхонага ташриф давомида ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этилган автоматлаштириш ва рақамлаштириш тизимлари, жумладан “Shaoxing Huangxi Intelligent Group” компанияси иштирокида амалга оширилган рақамли мониторинг панеллари ҳамда бошқарув тизимлари ўрганилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари кўздан кечирилиб, бўяш, чоп этиш ва якуний ишлов бериш босқичлари билан танишилди.
Мазкур корхонада 378 нафар ходим фаолият юритиб, йиллик даромади 50 млн АҚШ долларидан ошиқни ташкил этади. Корхона замонавий бўяш ва чоп этиш технологиялари асосида тикувчилик саноати учун кенг турдаги матолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Музокаралар давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: Ўзбекистон корхоналарида замонавий бўяш ва чоп этиш технологияларини жорий этиш истиқболлари, Қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини ошириш ва кооперацион алоқаларни ривожлантириш ва икки давлат корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.