«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси Абдуғани Сангинов Тожикистон Республикаси расмий делегацияси билан учрашув ўтказди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси Абдуғани Сангинов Тожикистон Республикаси расмий делегацияси билан учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Тожикистон Республикаси расмий делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Унда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Моддий заҳиралар агентлиги директори Аҳмадзода Нурмаҳмад Ато ҳамда ушбу мамлакатнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Насредин Исматулло иштирок этди.
Музокаралар аввалида томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари бошчилигида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик стратегик даражага чиққанини алоҳида таъкидладилар. Ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган муносабатлар изчил ривожланаётгани қайд этилди.
Тожикистон томонининг «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган қизиқиши кўриб чиқилди.
Мулоқотда маҳсулот етказиб бериш бўйича барча келишувлар бозор тамойиллари асосида амалга оширилиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.