Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланишга уринишнинг олди олинди

Дилафруз Ниязова · 19.12.2025 · 11:15 · 233 views
Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланишга уринишнинг олди олинди
Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланишга уринишнинг олди олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. С.Н. 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган, 2005 й.т. Ф.А. томонидан ташкиллаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.