Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва UNCTAD рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 12.07.2025 · 10:55 · 288 views
Ўзбекистон ва UNCTAD рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
 Ўзбекистон ва UNCTAD рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Конференция учрашувлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг UNCTADнинг рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош координатори Тереза Морейра хоним билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида томонлар ўзаро фикр алмашдилар ва ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олдилар.

Суҳбат давомида Қўмита раиси қуйидаги асосий йўналишларда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларини билдирди:

UNCTAD билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рақобат қонунчилиги ва давлат рақобат сиёсати самарадорлигини баҳолаш бўйича халқаро эксперт баҳолашини ўтказиш.

UNCTADнинг услубий кўмагида Ўзбекистон учун беш йиллик Миллий истеъмол сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш.

Tереза Морейра хоним томонидан мазкур таклифлар тўлиқ қўллаб-қувватланди ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан аниқ йўналишлар ва амалий тавсиялар берилди.