Ўзбекистон ва Туркия сармоявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Туркия сармоявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳилтон Ташкент Ситй меҳмонхонасида ИССВ, «OSTİM» жамғармаси ҳамда 170 та компания иштирокида Ўзбекистон-Туркия форуми ўтказилди. Охирги беш йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 43,8 фоизга ўсди, 2025 йилда эса инвестициялар ҳажми 3,2 млрд долларга етди. Бугунги кунда мамлакатимизда қурилиш, логистика ва тўқимачилик соҳаларида 2200 та қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Aksa Enerji, Anadolu Group, Demir Export, Bashkent radiator, Kapeks Kimya Sanayi, Normlab, Argest, Cleanfix, City, Titan ва Mitto каби йирик компаниялар энергетика ва кимё йўналишидаги лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Асосий эътибор 2030 йилга келиб «яшил» генерация улушини 50 фоизга етказиш, агросекторни ривожлантириш ҳамда IТ-парк ва “Ташкент-Пҳарм Парк” кластери имтиёзларидан фойдаланишга қаратилди.
“O‘zTMK” Türkiye Wealth Fund, Çiftay Construction and Contracting Trade Inc., MTA International Company, ARGETEST, KAPEKS Kimya Sanayi A.Ş., GEMAR, DAYK Group, CAKA Mining, KAYEN Mining Inc. и Labris Mining and Machinery Industry Inc. каби қатор ташкилотлар билан меморандумлар имзолаб, ҳамкорликни мустаҳкамлади.
B2B ва G2B шаклидаги музокаралар Туркия тажрибасини тиббиётга татбиқ этиш ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга бўлган қизиқиш юқори эканлигини кўрсатди. Форум иштирокчилари минтақа фармацевтика бозорининг салоҳиятини 9 млрд долларга баҳолаб, янги қўшма қувватларни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирдилар.