Ўзбекистон ва Синдао шаҳри ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Синдао шаҳри ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Синдао шаҳри ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари в.в.б. Одилхон Рустамов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Шандун провинцияси, Синдао шаҳридан ташриф буюрган делегация вакиллари иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Синдао шаҳри корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар жараёнида қурилиш ва лойиҳалаш ишлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, металлургия саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, ўзбек ва хитойлик ишбилармон доиралари ўртасида амалий ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Хитой–Ўзбекистон ҳамкорлиги “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мазкур ҳамкорлик инфратузилмани ривожлантириш, савдо ҳажмини ошириш ва инвестицияларни жалб этишга хизмат қилмоқда.

Учрашув якунида ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш ва аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг