Ўзбекистон ва Руминия логистика ва савдони ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Руминия логистика ва савдони ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов В Тошкент Халқаро инвестисия форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Руминиянинг собиқ ташқи ишлар ва транспорт вазири, шунингдек, Ўзбекистоннинг Руминиядаги фахрий консули Рамона Манеску ҳамда Руминиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Чобану билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон ва Руминия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, инновациялар, фармацевтика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиб, Констанса портининг транзит ва логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, Ўзбекистон ва Руминия ҳудудларида логистика марказлари (хаблар) ҳамда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича ташаббусларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.