Ўзбекистон ва Қатар меҳнат миграцияси ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Қатар меҳнат миграцияси ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Қатар меҳнат миграцияси ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси масъуллари Доҳа шаҳрида миграцияга оид учрашувлар ўтказди.

Қатар меҳнат вазири Ali bin Saeed билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари) малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи, идоралараро ишчи гуруҳини тузиш ва Қатар стандартларига мувофиқ тиббиёт ходимларини ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган дастурларни ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.

Қатар ҳукуматининг бандлик ташкилоти Jusour билан алоҳида келишувга эришилди. Ушбу келишувлар доирасида 2026 йил сентабр ойида Тошкентда 50 дан ортиқ Қатар иш берувчиларини жалб қилган бандлик форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Музокараларнинг муҳим натижаси Qatar Airways витсе-президенти Фатҳи Аттиҳ билан авиация саноатига ўзбекистонлик мутахассисларни босқичма-босқич жалб қилиш тўғрисида келишувга эришиш бўлди. Жорий йилнинг май ва июнь ойларида 65 нафар номзодни борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари лавозимларига танлаб олиш, кейинчалик авиакомпанияда ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, томонлар Qatar Qatar Airways'да ишлаш учун учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик бўйича олий маълумотга эга 1600 нафаргача мутахассисни жалб қилиш бўйича узоқ муддатли лойиҳага келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг