Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва ОТБ чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

UzDaily · 23.06.2026 · 11:35 · 34 views
Ўзбекистон ва ОТБ чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва ОТБ чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги сув ва шаҳар инфратузилмаси лойиҳалари доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов ҳамда миссия раҳбари, ОТБнинг Секторлар департаменти Сув ва шаҳар тараққиёти сектори директори Жингмин Ҳуанг хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ОТБ ва Агентлик ҳамкорлигида олиб борилаётган амалдаги лойиҳалар, уларнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболдаги режалар, янги лойиҳалар юзасидан атрофлича музокаралар олиб борилди.

Томонлар чиқиндиларни бошқариш соҳасини янада ривожлантиришда жумладан ҳудудларда замонавий инфратузилмани жорий этиш ҳамда халқаро тажрибани кенг татбиқ этиш масалалари юзасидан ҳамкорликни мустаҳкамлашни таъкидлашди.

Учрашув якунида ўзаро самарали ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

UzDaily · 👁 34 views · 23.06.2026 · 11:35