Ўзбекистон ва Жаҳон банки фармацевтика соҳасини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Жаҳон банки фармацевтика соҳасини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Агентлик директори томонидан мамлакатимиз фармацевтика соҳасини комплекс ривожлантириш, хусусан, “BioPharm City” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, сифат ва хавфсизлик стандартларини халқаро талабларга мослаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг ривожланиш динамикасини юқори баҳолаб, соҳада экспортни рағбатлантириш, сифат инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган таҳлил ишлари олиб борилаётганини маълум қилдилар.
Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, сифат инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда кадрлар салоҳиятини кучайтириш йўналишларида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.