Ўзбекистон ва Hyundai Rotem темир йўлларни модернизация қилишни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Hyundai Rotem темир йўлларни модернизация қилишни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Hyundai Rotem темир йўлларни модернизация қилишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 апрель санасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Ш. Т. Кадиров ҳамда “Hyundai Rotem” ва “Saman Corporation” компаниялари иштирокида темир йўл участкаларида инфратузилмани ўрганиш ҳамда модернизация ишларини амалга ошириш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ–391-сон қарорига мувофиқ, 2030 йилга қадар маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш ҳамда ҳудудларни замонавий темир йўл хизматлари билан қамраб олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Ангрен–Поп ва Тошғузор–Бойсун–Қумқўрғон темир йўл участкаларини модернизация қилиш орқали 2030 йилгача Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларига тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Жанубий Корея Республикасининг “Hyundai Rotem” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг