Ўзбекистон ССП ва Украина ХСП ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Украина Халқаро Савдо Палата(ХСП)си ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.
Украина ишбилармон доиралари 2016-йилнинг 24-26-октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида 25-октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Украина Халқаро Савдо Палата(ХСП)си билан биргаликда бизнес-форум ва кооперацион биржа бўлиб ўтди.
Бизнес-форум ва кооперацион биржа давомида томонлар турли соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
UzDaily
·
👁 357 views
·
03.11.2016 · 14:08