Ўзбекистон немис инвесторларига ўзининг фарматсевтика кластерини тақдим этди
Ўзбекистон немис инвесторларига ўзининг фарматсевтика кластерини тақдим этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 22 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Германия савдо-саноат ассоциацияси (IHK) ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган “IHK-Länderwoche 2026: Zentralasien” тадбири доирасида онлайн вебинар бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг инвестицион ва бозор салоҳияти, бозорга кириш шартлари ва ҳуқуқий муҳит, хорижий компаниялар билан ҳамкорлик имкониятлари ҳамда фармацевтика кластерини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Вебинар доирасида “Tashkent Pharma Park” (Bio Pharma City) фармацевтика кластери лойиҳаси, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари, инвесторлар учун давлат томонидан тақдим этилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда фармацевтика соҳасида бизнес юритиш шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Музокаралар сўнгида томонлар фармацевтика соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.