Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон БААнинг давлат хизматларини рақамлаштириш ва ноль бюрократия ислоҳотини амалга ошириш тажрибасини ўрганмоқда

UzDaily · 19.12.2025 · 12:05 · 268 views
Ўзбекистон БААнинг давлат хизматларини рақамлаштириш ва ноль бюрократия ислоҳотини амалга ошириш тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон БААнинг давлат хизматларини рақамлаштириш ва ноль бюрократия ислоҳотини амалга ошириш тажрибасини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси “Zero bureaucracy” ислоҳотлари доирасида Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида давлат хизматларини соддалаштириш, рақамлаштириш ва инсон манфаатига йўналтириш бўйича БААнинг илғор тажрибаси муҳокама қилинди.

Учрашувларда қуйидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди: фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни соддалаштириш, давлат хизматларида ягона рақамли ёндашув ва маълумотларни такрор талаб қилмаслик, э-нотариат ва масофавий хизматлар, медиация орқали низоларни судгача ҳал этиш ва бизнес ва инвесторлар учун ҳуқуқий аниқликни кучайтириш.

Томонлар 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма фаолият режаси, қўшма ишчи механизмлар, пилот лойиҳалар ҳамда мутахассислар алмашувини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — фуқаролар ва тадбиркорлар учун тез, шаффоф ва ишончли адлия хизматларини таъминлаш.

UzDaily · 👁 268 views · 19.12.2025 · 12:05