Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Лолахон Кодирова Aichi-Nagoya–2026 Параосиё ўйинларида парасузиш бўйича олтин медални қўлга киритди ва Осиё рекордини ўрнатди.
S5 тоифасида аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича финалда у масофани 37,88 сонияда босиб ўтди.
Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик енгил атлетикачи Омадбек Ҳасанов ҳам иккинчи ўринни эгаллади.
T47 тоифасида эркаклар ўртасида узунликка сакраш бўйича финалда у 6,99 метр натижа кўрсатиб, кумуш медаль соҳиби бўлди.