Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Депутатлар Ўзбекистондаги ўрмон ерларини ҳимоя қилишни кучайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 22.07.2026 · 18:40 · 22 views
Депутатлар Ўзбекистондаги ўрмон ерларини ҳимоя қилишни кучайтирмоқда

Депутатлар Ўзбекистондаги ўрмон ерларини ҳимоя қилишни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам ўрмон фонди ерларининг муҳофазаси таъминлаш билан боғлиқ талабларниЎзбекистон Республикаси Ер кодексида аниқ белгилаш орқали уларни алоҳида муҳофаза этишга қаратилган.

Жумладан, қонун лойиҳаси билан Ер кодексига ўрмон фонди ерларининг алоҳида муҳофаза этилишини таъминлашга қаратилган муҳим нормалар киритилмоқда. Яъни, лойиҳа билан ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза этилиши белгиланиб, ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда.

Амалда ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилар эди.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ўрмон фонди ерларини алоҳида муҳофаза қилиш, уларни кўпайтириш ҳамда экологик тизимлар  барқарорлигини таъминлаш хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.