Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бойсун туманида DAF юк машинаси ёниб кетди, жабрланганлар йўқ

UzDaily · 28.10.2025 · 13:13 · 234 views
Бойсун туманида DAF юк машинаси ёниб кетди, жабрланганлар йўқ

Бойсун туманида DAF юк машинаси ёниб кетди, жабрланганлар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилояти ФВБ хабар беришича, бугун, 28 октябрь соат 08:54 да Бойсун тумани ҳудудидан ўтган “DAF” юк автомобили ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига соат 09:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борди, ёнғин соат 09:43 да қуршаб олинди ва 09:55 да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнди.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

UzDaily · 👁 234 views · 28.10.2025 · 13:13