Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Бишкекда ТДТнинг Транспортни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

UzDaily · 24.04.2026 · 17:00 · 227 views
Бишкекда ТДТнинг Транспортни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди
Бишкекда ТДТнинг Транспортни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —22 апрель куни Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар транспортини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги ХИВ йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибига транспорт соҳасини рақамлаштириш ва транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича бир қатор муҳим масалалар киритилди.

Йиғилишнинг асосий мавзуси сифатида рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида «э-СМР» ва «э-Пермит» электрон тизимларини жорий этиш имкониятлари ҳамда лойиҳани янада ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Транскаспий “Ўрта йўлак” йўналиши орқали транзит юк ташиш операцияларини соддалаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида Каспий денгизидаги паром йўналишларини жорий этиш концепцияси, Туркия томонидан таклиф этилган транспорт ислоҳоти ҳамда 2022 йил 11 ноябрда Самарқандда имзоланган “Туркий давлатлар ташкилоти доирасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисидаги битим”нинг кучга кириши юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилиш якунлари бўйича ТДТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 9-йиғилиши кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди.