ACWA Power инфратузилма лойиҳаларини суғурталашни муҳокама қилди

ACWA Power инфратузилма лойиҳаларини суғурталашни муҳокама қилди

ACWA Power инфратузилма лойиҳаларини суғурталашни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ACWA Power компанияси томонидан йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш доирасида суғурта ва қайта суғурта масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Муҳокамалар давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: суғурта бозорининг долзарб тенденциялари, рискларни тақсимлаш механизмлари, энергетика лойиҳаларида суғуртанинг ўрни, қайта суғурта қувватларининг мавжудлиги, тариф шакллантириш ёндашувлари ва глобал омилларнинг таъсири.

Шунингдек, суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ҳамда уни миллий шароитларга мослаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Спикерлар қаторида суғурта бозорини тартибга солувчи орган, халқаро суғурта брокери Marsh ҳамда консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этди.

Тадбир якунида суғурта ва қайта суғурта бозорини янада ривожлантириш, шунингдек давлат органлари, инвесторлар ва бозор иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг