Ўзбекистон ТИВ раҳбари Малайзия элчисини қабул қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Малайзия элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рафеда бинти Абдул Азизнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Ташқи сиёсат идораси раҳбари маълум қилишича, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Суҳбатдошлар сўнгги йилларда олий даражадаги фаол мулоқот туфайли икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.
Музокараларда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда турли соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бахтиёр Саидов Рафеда бинти Абдул Азизга Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақият тилаб, ўзбек томони унинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлади.