7
Иқтисод

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 399 341 тага етди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 399 341 тага етди
Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 399 341 тага етди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 399 341 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. 2025 йилнинг шу даврида эса 370 006 та автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми 4 904 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 3 973 та бўлган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг 48 549 таси ихтисослаштирилган автомобиллар ҳиссасига тўғри келди. 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида уларнинг сони 44 303 тани ташкил этган.

2025 йил учун маълумотлар корхоналар тақдим этган ахборотлар асосида шакллантирилган ва йиллик балансга мувофиқ тузатилган.

Автомобил моделлари кесимида «Cobalt» ишлаб чиқариш ҳажми 134 917 тани ташкил этди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 131 769 та бўлган. «Damas» ишлаб чиқариш 75 846 тадан 72 443 тага, «Tracker» 40 034 тадан 36 813 тага, «Onix» эса 25 599 тадан 31 919 тага ўзгарди.

«BYD» автомобиллари ишлаб чиқариш 15 010 тадан 31 541 тага, «KIA» автомобиллари эса 21 970 тадан 25 931 тага ошди.

«Chery» автомобиллари ишлаб чиқариш 7 411 тани ташкил этиб, ўтган йилги 7 771 та кўрсаткичдан кам бўлди. «Haval» автомобиллари ишлаб чиқариш ҳам 7 654 тадан 7 087 тага қисқарди.

Ҳисобот даврида 2 728 та «CHEVROLET DAMAS MOVE» ишлаб чиқарилди. «TANK 500» автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми эса 50 тадан 2 тага тушди.

Ҳисобот даврида 204 146 дона автомобиль двигатели ишлаб чиқарилди. 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида бу кўрсаткич 200 679 донани, 2024 йилнинг шу даврида эса 214 018 донани ташкил этган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.