Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркия касбий малака ва бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 02.10.2025 · 15:27 · 392 views
Ўзбекистон ва Туркия касбий малака ва бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Туркия касбий малака ва бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов бошчилигидаги делегация Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари Фарук Ўзчелик ҳамда соҳага оид масъуллар билан учрашув ўтказди.

Томонлар касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Европа малакавий доирасига (EQF) мувофиқ малака стандартларини ишлаб чиқиш, Туркия тажрибаси асосида Тошкент шаҳрида Малакаларни баҳолаш марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Туркия касбий малакани баҳолаш агентлиги директори Ашкин Торен билан алоҳида учрашув бўлиб ўтди.

Муҳокама чоғида Ўзбекистонда турк касбий стандартларини жорий этиш, сертификатлаштириш бўйича ўзаро тан олиш тизимини йўлга қўйиш, ўзбек-турк қўшма малака баҳолаш марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари касбий малакани баҳолаш бўйича амалий имтиҳонларда ҳам қатнашди.