Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хитойда Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик йўналишлари тақдим этилди

Дилафруз Ниязова · 01.10.2025 · 11:00 · 294 views
Хитойда Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик йўналишлари тақдим этилди
Хитойда Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик йўналишлари тақдим этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Хитойда Ўзбекистон туризми йили” доирасида Шенян шаҳри (Ляонин провинцияси, ХХР)да роуд-шоу тадбири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг туристик ва инвестициявий салоҳияти кенг тарғиб қилинди.

Тадбирда Хитойнинг давлат идоралари, туроператорлари ва инвестиция компанияларидан 130 дан ортиқ вакил иштирок этди. Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, замонавий сайёҳлик йўналишлари, шунингдек, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасидаги истиқболли лойиҳалар намойиш қилинди.

Тақдимот давомида Ўзбекистон ҳудудларининг инвестиция ва сайёҳлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг лойиҳалари, жумладан «Чорвоқ» сайёҳлик-дам олиш зонаси ҳамда “Арда Хива” сайёҳлик мажмуаси, шунингдек, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида туризмни ривожлантириш истиқболлари тақдим этилди.

Роадшов натижаларига кўра, икки давлат сайёҳлик компаниялари ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида бир қатор битимлар имзоланди. Бу Ўзбекистон туризм соҳасига сармояларни жалб этиш ва икки томонлама алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлди.