7
Молия

Ўзбекистонда Alkes Research лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистонда Alkes Research лицензияси бекор қилинди
Ўзбекистонда Alkes Research лицензияси бекор қилинди / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) «Alkes Research» МЧЖнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активлари бўйича ишончли бошқарувчи сифатида профессионал фаолият юритиш лицензиясини 2026 йил 26 августдан бошлаб бекор қилди.

Регулятор маълумотларига кўра, лицензия «Alkes Research» МЧЖнинг ўз аризаси асосида бекор қилинган.

Лицензия бекор қилингандан сўнг, ИЛМА ўз расмий веб-сайтида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг реестрига тегишли ўзгартиришларни киритди ва компания статусидаги ўзгаришни акс эттирди.

Тузатиш: ушбу мақолага лицензиянинг бекор қилиниш асоси бўйича аниқлик киритилди. Лицензия компаниянинг ўз аризаси асосида бекор қилинган. Бундан ташқари, «Alkes Research» МЧЖ илгари мамлакат молия бозорида инвестиция активларини бошқариш хизматларини кўрсатгани ҳақидаги абзац матндан олиб ташланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.