Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент марказида тунда Lacetti, Porsche ва Spark тўқнашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 январьга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида учта автомобил — Lacetti, Porsche ва Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Авария тахминан соат 01:55 да пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида, Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл участкасидан учта транспорт воситаси ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Porsche автомобили ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, содир бўлган воқеанинг сабаб ва ҳолатлари аниқланмоқда.