Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ўзметкомбинат Raiffeisen Bank билан инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзметкомбинат Raiffeisen Bank билан инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзметкомбинат Raiffeisen Bank билан инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзметкомбинат» АЖ бош директори Баҳодир Абдуллаев Австриянинг Raiffeisen Bank халқаро банки делегацияси билан учрашув ўтказди.

Делегацияга банкнинг металлургия ва кон металлургия соҳасида корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича раҳбари Михал Хорак бошчилик қилди.

Учрашув давомида Raiffeisen Bank делегацияси банк фаолияти, халқаро молия бозорлари механизмлари ва корпоратив мижозлар билан ишлаш тажрибаси бўйича тақдимот ўтказди. Банк вакиллари «Ўзметкомбинат» АЖнинг йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш жараёнида иштирок этиш истагини билдирдилар.

Суҳбат чоғида Баҳодир Абдуллаев корхонанинг стратегик ривожланиш йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. У “Қуюв прокат мажмуасини қуриш” инвестиция лойиҳасининг жорий босқичлари, амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида тушунтириш берди. Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва рақобатбардошликни кучайтиришга қаратилган янги инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.

Учрашув давомида корхонанинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, самарадорликни ошириш ва халқаро инвесторлар билан ишлаш жараёнида шаффофликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР