Eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling
Telegram kanalimizga obuna bo'ling
Италиянинйг анги элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширди
Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — 12 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Гвидо Де Санктисдан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди, савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратишди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари италиялик дипломатга мамлакатда муваффақиятлар ва самарали фаолият тилади.