Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
Shavkat Mirziyoyev Surxondaryoga jo'nab ketdi

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган. Фольклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган.

Фестиваль 10 апрелгача давом этади.

Манба: President.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг