Ўзбекистон делегацияси Ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида иштирок этади
O'zbekiston delegatsiyasi Tashqi ishlar vazirlarining 7-majlisida ishtirok etadi

Ўзбекистон делегацияси Ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида иштирок этади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019-йилнинг 17-18-май кунлари Душанбе шаҳрига ташриф буюриб, у ерда “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали конференсияда ва “Марказий Осиё – Япония” мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида иштирок этади.

Душанбе шаҳрида мазкур тадбирларда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг