Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширади

UzDaily · 19.05.2019 · 23:05 · 245 views
Ўзбекистон Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширади
O'zbekiston Afg'onistonda yirik infratuzilma loyihalarini amalga oshiradi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 17-май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали конференция ишида қатнашаётган Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний билан учрашди.

Вазирлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг динамикасини ва ижобий якунларини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда турли тармоқлардаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, хусусан Ўзбекистоннинг Афғонистонда йирик инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги таклифларини муҳокама қилдилар.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари афғон можоросини ҳал этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш борасидаги сиёсий жараёнига қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар.

Манба: ТИВ расмий сайти.